Ободлик – элимизнинг қадим анъанаси

Мамлакатимизда жорий йил 18-19 март кунлари Наврўз байрамига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

Азалдан халқимизда байрамларга катта тайёргарлик кўрилиб, кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилишга, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолда сақлашга жиддий эътибор қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 23 февралда қабул қилинган “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида барча шаҳар ва қишлоқларда Наврўзнинг тарихи, мазмуни ва фалсафасини, ушбу байрамни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатлар, қадрият ва анъаналарнинг моҳиятини акс эттирган оммавий сайиллар ўтказиш, ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Бўлиб ўтган ҳашар тадбирида ёши, миллати, диний эътиқодидан қатъи назар, барча фуқаролар фаол иштирок этди. Юртимизни янада обод, файзли, тоза ва озода бўлиши таъминланиши билан бирга ёш авлодда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, ўзаро меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, фидойилик, эзгуликка хайрихоҳлик сингари фазилатларининг мустаҳкам қарор топтиришда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлди.

Шу кунларда юртимиздаги барча маҳаллалардаги турар жойлар, хиёбонлар, боғлар, йўл ва йўлаклар, муқаддас қадамжолар ҳашарчилар саъй-ҳаракати билан тартибга келтирилди. Кўплаб мевали дарахт, гул кўчатлари ўтқазилди. Болалар майдончалари, спорт билан шуғулланиш учун мўъжаз масканлар, маҳалла гузарлари, кутубхоналар, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди. Бир сўз билан айтганда, кўтаринки ва юксак савияда ўтказилган умумхалқ ҳашарида ҳамюртларимиз фаол иштирок этди.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Мутолаага инновацион ёндашув

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: