“Бири эрур марҳамати волидайн”

Алишер НАВОИЙ

Бири эрур марҳамати волидайн,

Билки, мунинг қилмоғидур фарзи айн.

(Кишининг муҳим бурчларидан бири ота-онанинг ҳурматидир.)

Нафъинг агар халққа бешакдурур,

Билки, бу нафъ, ўзунгга кўпракдурур.

(Агар кишиларга фойда етказаётган бўлсанг, билки, бундан ўзингга фойда кўпроқдир.)

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур қолса яхшилик бирла от.

(Бу дунёда мангу қолиш мумкин эмас, аммо яхши от қолдириш улуғ саодатдир.)

Ҳунар аҳли ани дегилки бўлғай,

Ўзини қилса ўз олинда маъюб.

(Ўз камчиликларини сезиб, ўзини танқид қилувчилар доно кишилардир.)

Лутфу карам гарчи эрур дилпазир,

Қаҳру сиёсат ҳам эрур ногузир.

(Болаларга меҳрибонлик, юмшоқлик яхши бўлса ҳам, ўрнида қаттиққўллик ҳам керакли чорадир.)

Дониш тилаю, ҳар сори гар кетгайсен,

Ҳифз айламасанг, варақ йиғиб нетгайсен,

Саъй айлаки, ҳифзи ганжиға етгайсен,

Йўқ улки, кутуб саъй ила жам этгайсен.

(Қаерга борма илм ўрганиш пайида бўл, лекин китоб йиққандан кўра, илм ганжини хотирангга жо қилганинг яхши, бас, китоб йиғиш эмас, ёдингга сақлашга интил!)

Яна ўқинг:  ЦИТРУС МЕВАЛАР – ДАРМОНДОРИЛАР ХАЗИНАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: