Хавфсизликни таъминловчи қулф
Буюк британиялик 66 ёшли Боб Фицжон эшиги ичкарига очилувчи ҳар қандай бино хавфсизлигини таъминлайдиган қулф яратди.
Қурилмага “Easylock” номи берилди. У фойдаланишда оддий ва бузилиш эҳтимоллиги жуда кам бўлган механик қулф ҳисобланади.
“Easylock” – тирқишли металл пластинкали универсаль қулф. Ушбу қулф эшикка жуда осон ўрнатилади. Эшик очилиб, қулф ўрнатиладиган жойга илгак ёрдамида қотирилади ва эшик ёпилади. Кейин тирқиш бўйлаб блокиратор охиригача тортилади ва фиксация учун буралади.
66 ёшли ихтирочининг сўзларига қараганда у даставвал “Easylock”ни фақат ўзининг оиласи учун яратган. Кейинчалик дўстларининг илтимосига кўра уларга ҳам шундай қулф ясаб берган. Шундан сўнг қимматли ихтирони ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва краудфандинг компаниясини ташкил этиш таклифи билдирилган.