МИЯ ИМПУЛЬСЛАРИ БИЛАН БОШҚАРИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ
Хитойдаги Нанькай университетининг бир гуруҳ олимлари “Great Wall” компанияси билан ҳамкорликда мия импульслари ёрдамида бошқариладиган автомобиль яратишди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайдовчи бош мия импульслари ёрдамида машинани орқа-олдинга юргизиши, тўхтатиши, эшикларни қулфлаши ва очиши мумкин бўлади.
Бошқарув инсон бош мияси импульсларини ўқиб, уни транспорт воситасига узатувчи ускуна ёрдамида амалга оширилади. Лойиҳа муаллифларидан бири Чжан Чжаонинг сўзларига қараганда, бу ускунада 16 та датчик бўлиб, улар ҳайдовчининг электроэнцефалограммасини ўқий олади.
Ҳалима ШУКУР қизи