Юрак касалликларига энди масофадан ташхис қўйилмоқда

Н. Лобачевский номидаги Нижегород Миллий тадқиқотлар университети олимлари юрак фаолиятидаги эҳтимолий бузилишларни аниқлаш имконини берувчи мажмуа ишлаб чиқдилар. Ушбу тадқиқотлар “Киберюрак” лойиҳаси доирасида олиб борилди.

Тиббий анжомлар мажмуаси бир нечта қисмдан иборат: тиббиёт муассасаси учун сигнал қабул қилувчи жиҳоз ва одам кўкрак қисми терисига ёпишадиган, кўрсаткичларни узатувчи митти анжом. Ушбу қурилмага яшил, сариқ ва қизил индикаторлар ўрнатилган. Агар индикатор яшилни кўрсатса, хавотирга ўрин йўқ. Сариқ кўрсаткичда шифокорга учрашиш лозим. Қизил эса “Тез ёрдам”ни чақириш кераклигини билдиради.

Нижний Новгород 5-шаҳар шифохонаси кардиожарроҳи, ушбу мажмуа тадқиқотчиларидан бири Александр Никольскийнинг таъкидлашича “Киберюрак” дастурли аппарат мажмуаси автоматлаштирилган телемедицина тармоғини яратишга қаратилган. Ҳозирча Нижегород вилояти доирасида ишласа-да, мақсад ҳудуд аҳолисининг юрак қон-томир тизими ҳолатини баҳолаш имконини берувчи масофадан кардиомониторинг қилиш ва фуқароларга кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиш тизимини яратишдан иборат.

Ушбу тиббий мажмуа 2019 йилдан савдога чиқарилиши ва нархи 3000 рубль бўлиши кутилмоқда.

Яна ўқинг:  Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: