Ёшлар иттифоқи делегацияси Германиядаги юртдошларимиз билан учрашди

Ўзбекистон делегацияси 14 январь куни мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги элчихонасида Германиянинг турли шаҳарларида, қўшни мамлакатларда таълим олаётган, илмий изланиш олиб бораётган ва етакчи немис компанияларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда қатнашган 100 нафардан зиёд ёшларнинг аксарияти Германияда олий таълимдан сўнг илмий йўналишда фаолият олиб бораётган ёшлар бўлгани боис, мулоқот давомида асосан илмий ишланмалар, ғоя ва ташаббусларни Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтириш, инвестицияларни жалб этишда Ёшлар иттифоқининг имтиёз ва преференциялар бериш борасидаги имкониятларига қизиқиш юқори бўлди. Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда етакчи немис компанияларида фаолият юритаётган юртдошларимизнинг таклифларини мунтазам ўрганиб бориш масаласи қизғин муҳокама қилинди.

Мулоқотларда Германиядаги ўзбекистонлик ёшларнинг яшаш ва ўқиш шароитлари, фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш ва кириш бўйича виза муаммолари мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бу учрашувнинг аҳамиятга молик томони шундаки, бу тадбир илк бор янги форматда ташкил қилинди. Яъни очиқ, жонли мулоқот шаклида ўтказилган тадбир ёшларимиз орасида ҳам катта қизиқиш, кўтаринки руҳ билан қабул қилинди. Тадбир қатнашчилари томонидан берилган ҳар бир савол, таклиф ва лойиҳа мавзуларига делегация аъзолари томонидан батафсил жавоб берилди. Айрим ёш олимларимиз ўз инновацион лойиҳаларини ва режаларини кичик тақдимотлар шаклида намойиш қилишди.

Яна ўқинг:  Қўшнилар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: