Ёшлар қандай тартибда иш билан таъминланмоқда?

Миллий матбуот марказида «Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларни рўёбга чиқариш борасида белгиланган устувор вазифалар ” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида республика бўйича 15 та мономарказ, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларга йил давомида 45 мингдан ортиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини 40 турдаги касб-ҳунарларга қамраб олиш имконияти яратилди.

Жумладан, ўтган йили жами 52,2 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган бўлса, жорий йилнинг январь-март ойлари давомида 43,9 минг нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилган. Жорий йил якунига қадар 100 минг нафарга яқин ишсиз ва иш қидираётган ёшларни турли йўналишларда ўқитиш режалаштирилган.

Айни пайтда, ишсиз ёшларни, шунингдек кам таъминланган оила фарзандларини ҳамда уйда ўтириб қолган хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларга имтиёзли кредитлар бериш асосида тадбиркорликка жалб этиш, меҳнат ярмаркалари ташкил этиш устида чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: