Тарихий обидаларда смарт-технологиялар жорий қилинади

Сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун қатор кенг кўламли лойиҳалар режалаштирилмоқда.

Туризм соҳасига киритиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда ҳар йили Инвесторлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Маданий мерос объектларида смарт-технологияларни фаол татбиқ этиш зарурати қайд этилди. Шу муносабат билан ягона чипта ва меҳмонларни электрон рўйхатдан ўтказиш тизимлари каби йўналишларни ўз ичига олган концепция ишлаб чиқилмоқда. Мазкур концепция шунингдек, виртуал турларни ташкиллаштириш, аудиогидларни ўрнатиш, хорижий тилларда тарихий обидаларнинг электрон каталоглари ва уларнинг 3D-моделларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Маданий-тарихий мерос объектлари ҳақидаги батафсил маълумотларни ўзида жамлаган мобил иловалар ишлаб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш интернет-провайдерлар учун ҳам қатор преференцияларни тақдим этишни назарда тутади. Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги сайёҳлик ҳудудлари ва тоғ кластерларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Компанияларнинг интернет-ресурсларида электрон банд қилиш, онлайн хизматлар тўлови ва бошқа сервислар жорий қилинади. Сайтлар туристик маҳсулотлар ва хизматларни сотишда самарали жиҳозга айланиши кутилмоқда.

Яна ўқинг:  Доимий яхши кайфият: унга эришиш учун нима қилмоқ керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: