Клавиатурали стулда ишлашни хоҳлайсизми?

Ихтирочилар клавиатура бириктирилган эргономик (ишлаш учун қулай ва хавфсиз) стул яратди ва унга «Оригин» деб ном берди. Бу стул ёрдамида компьютер экрани қаршисида янада қулайроқ ўтириш мумкин. Бу ҳақда «Trend-Hunter» нашри хабар беради.

Одатий клавиатура тенг иккига бўлиниб, стулнинг икки ён томонига жойлаштирилган. Бунда стул эгасининг қўли турадиган жой ҳам ҳисоб-китоб қилинган бўлиб, бармоқлар тезда толиқиб қолмайди.

Тўлиқ мослаштирилган стулни тахминан 50 фоизини офис ишчилари орзу қилишар экан.

«Оригин» стулида бемалол суяниб ўтирган ҳолда ёзув-чизув ишларини бажарса ҳам бўлади.

Стул симсиз клавиатура билан жиҳозлангани учун, фойдаланувчи иш столидан исталган узоқликдаги масофада жойлашиши ва бемалол ишлай олиши мумкин.

Яна ўқинг:  Ҳам велосипед, ҳам автомобиль

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: