Кашфиёт: янги мобил илова беморларни даволашда ёрдам беради

Дартмут коллежи ходимлари янги мобил илова яратди. У ўрта ва кекса ёшдаги одамларга руҳий ва бошқа сурункали касалликларнинг боришини мустақил равишда назорат қилишга ёрдам беради. Беморлар белгиланган вақт ичида (уч ойга яқин) керакли мавзуларда ўнта маслаҳат олади, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Врачлар илова орқали масофадан туриб беморларни кузатиб боради ва муаммо пайдо бўлганида ёрдам беради. Тадқиқотда жиддий руҳий ва сурункали касалликларга чалинган ўн нафар бемор қатнашди. Уларнинг ўртача ёши 55 ёшни ташкил қилди.

Иштирокчилар мобил иловани оддий, қулай деб ҳисоблагани ва ундан мамнун эканлиги аниқланди. Ҳатто замонавий техникани яхши тушунмайдиган одамлар ҳам ушбу иловадан қийинчиликсиз фойдалана олади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Медаллар шодаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: