Ютуқлар изланишлар мевасидир

Келажакка порлоқ нигоҳ билан боқувчи инсон борки, юксак марраларни кўзлаб яшайди. Йил бошида амалга оширажак режаларни тузиб, йил якунига етгач, уларнинг сарҳисобини қилади. Мен ҳам бу ҳақида ўйларканман, ушбу йилдан қалбим бир олам қувончга тўлади.

Мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ёшларимиз ҳеч кимдан кам бўлмай камол топмоқда. Замонавий компьютер технологиялари, бир қатор хорижий тилларни пухта ўрганмоқда. Шу билан бирга, соҳадаги янгиланиш жараёнлари устоз-мураббийларнинг жамиятда нуфузи ортишига, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга асос бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ҳам педагоглар орасидан илғор ҳамда ташаббускорларини аниқлаш, уларнинг иш тажрибасини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

2017 йил қувончли лаҳзаларга бой ўтмоқда. Мен ҳам улар сафидан ўрин олганимдан бениҳоя хурсанд бўлдим. Қолаверса, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландим.

Ҳар бир рағбат биз каби ўқитувчиларни доимо олға қадам ташлашга, касбимизда янада жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилишимизда ўзининг муносиб ўрнига эга.

Улуғбек АБИДОВ,

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: