Ажрашаётган эр-хотиннинг мулки қандай тақсимланади?

Савол: Хотиним билан ажрим масаласи бўйича судга мурожаат этган эдик. Ўртамизда мулкий низолар келиб чиқяпти. Эр ва хотин ўртасида мулк тенг тақсимланиши учун қонунда қандай белгиланган?

     

    Эр ва хотиннинг никоҳига қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Қимматбаҳо буюмлар ва зебу зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади. Демак, юқоридаги жавобларга қарайдиган бўлсак, сизнинг шахсий мулкингиз алоҳида ажратилиб ўзаро орттирган мол-мулкингиз тақсимланади.

 

Саволга Тошкент шаҳар Миробод тумани “Хуқуқшунослик минбари” адвокатлик фирмаси адвокати Қахрамон Мўминжонов жавоб берди.

 

Чарос Хушвақтова тайёрлади.

Яна ўқинг:  BARKAMOL AVLOD

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: