Қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ мева

Шимолий Каролина университетида фаолият олиб борувчи америкалик тадқиқотчилар изланишлари натижасида тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлган энг кучли мевани аниқладилар.

Тадқиқот давомида кўнгилли велопойгачилар икки гуруҳга ажратилди ва бирига махсус спорт ичимликлари, иккинчисига эса оддий бананлар берилди. Банан ҳар қандай қувватбахш ичимликлардан кучлироқ экан. Мева ўз таркибида юқори миқдордаги клетчатка, калий, В6 гуруҳидаги витаминлар ва антиоксидантларни сақлайди.

Бундан ташқари бананлар таркибида фойдали шакарлар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай зиёнсиз организмни тетиклаштиради.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Соғлом турмуш тарзи ақли заифликдан сақлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: