Зиёратда ҳаловат

Ўзбек миллий қадриятларининг таянч устунларидан бири бўлган муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар инсон тафаккури шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Бундай масканлар кишилардаги олий туйғуларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Юртимизнинг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари аслида ўзбекларнинг миллий маънавий қадриятларини ва этномаданиятини мужассамлаштирган бўлиб, биологик, географик, иқтисодий, тил ва маданият каби омиллар таъсирида минг йиллар давомида шаклланган. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, аҳоли учун зиёратгоҳлар асрлар мобанийда ўзига хос маънавий тарбия маскани вазифасини ўтаб келган.

Фарғона водийси ўзининг ажойиб иқлими, самимий ва меҳмондўст одамлари, муқаддас қадамжолари билан доимо инсонларни ўзига мафтун этиб келган. Айниқса, вилоятнинг Бувайда туманидаги “Бўстонбува” зиёратгоҳи қалби эзгуликка пайванд юртдошларимизнинг энг севимли масканларидан бири саналади. Бу гўшага кириб борар экансиз, ўзингизни руҳан енгил ҳис этасиз. Йўл четидаги кўкка бўй чўзган азим чинорлар, дов-дарахтлар, анвой гуллар ён-атрофга ўзгача гўзаллик бахш этиб турибди. Ариқларда оқаётган зилол сув зиёратчилар кайфиятига ажиб сокинлик бахш этади. Зиёратга келган одамлар сўриларда ҳордиқ чиқариб, ўтганлар руҳини шод этиш мақсадида қуръон тиловат қилишади.

Тарихдан маълумки, Султон Баёз Бўстонбува мақбарасининг қурилиши соҳибқирон Амир Темур даврига бориб тақалади.

Соҳибқироннинг буйруғи билан 1400–1402 йилларда мақбара иккинчи бор бунёд этилган. 600 йилдан ортиқ вақт давомида сақланган ўша давр меъморий ёдгорлиги бугун қайта тикланди ва таъмирланди.

Ушбу маскан тўғрисида гап кетаркан, бу ердаги шифобахш булоқ суви ҳақида айтиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Ҳарорати 68-70 даража иссиқ бўлган бу шифобахш сув 2600–2800 метр ер қаъридан сизиб чиқади. Ҳаракат аъзолари касалликлари, бўғимлар ва суяклар яллиғланиши, асаб тизими ва аёллар генекологик касалликлари, сурункали экзема каби хасталикларни даволашда бу сув, айниқса, фойдали ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, инсонларни ёмон иллатлардан узоқ юриш, намунали ҳаёт кечириш, ўзидан фақат яхши ном қолдириш сингари хайрли ишлар қилишга чорлайди. Одамларни ҳалоллик, сахийлик каби қадриятларни улуғлашга ундайди.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Иштиёқ, интилиш, самара

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: