Инсон ва саломатлик
Фарғонада “Инсон ва саломатлик” мавзуида тиббиёт ходимларининг III минтақавий конгресси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиз олимлари, шифокорлар ва хорижлик мутахассислар иштирок этди. Анжуманда кардиология, неврология, педиатрия, пульмонология соҳаларида касалликлар профилактикаси, уларнинг диагностикаси ва даволашнинг замонавий усуллари, бу борада эришилган ютуқ ва мавжуд муаммолар хусусида фикр алмашилди.