ХОТИРЖАМЛИК СИРИ

Юртимизда иқтисодиётни самарали бошқариш ва халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги ишлар кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу йўналишда яратилган моддий бойликларни тежаб-тергаб, ундан оқилона фойдаланиш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Демак, электр энергияси биз учун муҳим ва керакли амалиётларни ўташ манбаидир. Афсуски, баъзан соҳада аҳоли ва айрим ташкилотлар томонидан қарздорликни ўз вақтида қопламаслик ҳолатлари учраб туради. Агар бу ҳолат аниқланса, хонадон ёки корхона эгалари олдин огоҳлантирилади. Ижобий натижа бўлмаса, шу жойнинг электр таъминоти соҳа ходимлари томонидан вақтинча тармоқдан узиб қўйилади. Бу ҳолат яна давом этаверса, корхона, ташкилот ёки тўловлари узлуксиз амалга оширилмаган хонадон бўйича ҳужжатлар хўжалик судига топширилиб, электр энергияси тўловларини ундириш чора-тадбирлари кўрилади.

Шу боис электр энергияси таъминоти корхонаси ва юридик истеъмолчи томонидан тузилган шартномага асосан юридик ташкилотлар кейинги ойда истеъмол қилиши мумкин бўлган шартномавий миқдорнинг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорида олдиндан тўловларни амалга оширишлари кўзда тутилган.

Мамлакатимиздаги корхона ва муассасалар фаолияти узлуксизлигини таъминлаётган, хонадонларимизни чароғон этиб, кўнгилларимизга нур бағишлаётган электр энергияси бебаҳо бойлигимиздир. Шундай экан, ҳар биримиз уни тежаб-тергаб ва оқилона фойдалансак нур устига нур бўлар эди.

Дилмурод АБДУРАҲМОНОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Тузсиз зиёфат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: