Ихтиёрий ишдан кетиш мумкинми?

Бир неча йилдан бери касалхонада бухгалтер лавозимида ишлаб келаётгандим. Яқинда менга яхшироқ шароитга эга иш тавсия этишди. Шунинг учун раҳбаримиздан ишдан бўшатишни сўрадим. У мен хоҳласам бўшатаман, бўлмаса йўқ, деб аризамни рад этди. Ўз хоҳишим билан ишдан кетишга ҳақли эмасманми?

Зокир ШОДИЕВ, Тошкент шаҳри


– Меҳнат шартномасини иш берувчи билан келишган ҳолда бекор қилишнинг имкони бўлмаётган бўлса, буни “Меҳнат” кодексида белгиланган тартибда ҳал қилиш мумкин. Хусусан, кодекснинг 99-моддасига кўра ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.

Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади. Бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Саволга Шайхонтоҳур тумани 7-давлат нотариал идораси нотариуси

Ирода МУСТАФОЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  Бу аслида илк қўнғироқдир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: