Бобосининг қизи

Хоразм вилояти, Хива туманидаги 9-умумтаълим мактабида кўплаб иқтидорли ўқувчилар таҳсил олаётгани ҳақида эшитиб, ушбу илм даргоҳи томон йўл олдик. Таълим маскани эшигидан киришимиз биланоқ бино деворида осиғлиқ турган расмлар диққатимизни ўзига тортди.

Билишимизча, бу чиройли расмлар муаллифи ушбу таълим масканининг 8-синф ўқувчиси Нозима Матрасулова экан. Биз ёш рассомнинг фикрлари билан қизиқдик:

3 ёшимда бобожоним Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳига олиб борганди. Ўшанда бир-биридан гўзал тарихий обидаларни кўриб, гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлганман. Шу куни бобожоним менга расм дафтар ва рангли қалам олиб берди. Баланд минораларни чизиб бобожонимга кўрсатганимда у киши бошимни силаб, “сен келажакда буюк рассом бўласан”, деганди. Ҳар гал қўлимга қалам олганимда ўша манзара кўз ўнгимда қайта жонлангандек бўлади. Юрагимда муҳрланиб қолган бу воқеани қачонлардир рангли буёқларда тасвирлайман, албатта. Бобожонимнинг бир оғиз ширин сўзи мени юксак чўққилар томон етаклаган.

Нозима бўш вақтларида бадиий китоб ўқиб, шеър ва ғазаллар ёд олади. Спортнинг шахмат-шашка, каратэ ва сузиш турлари билан мунтазам шуғулланади. У рус ва немис тилида бемалол сўзлашади. Серқирра иқтидорли бу қиз ҳозирда корейс, хитой ва инглиз тилларини ҳам ўрганишга қаттиқ бел боғлаган. Қолаверса, у матога чиройли гуллар, дарахтлар расмини чизиб, мунчоқ ва рангли ипак билан кашта тикади. Дўппи, шарф ва пайпоқлар тўқийди.

Нозима 3 ёшга тўлганда бобоси Шихназар Матрасулов унга “Алифбе”, эртак ва рангли китобларни совға қилганди. Илмли бу инсоннинг ўзи археолог-олим бўлгани учун ҳам набирасини билимли бўлишини хоҳлаган. Қизим китобларни ўқий олмаса-да, улардаги ҳар бир расмни чизиб берган. Ўшандаёқ унда юксак иқтидор борлигини пайқаганман, – дейди онаси Назокат Салимова.

Нозима “Солиқ билимлари болаларга” кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, расм йўналиши бўйича фахрли I ўринни эгаллади ва республика босқичида фаол иштирок этгани учун диплом билан тақдирланди.

Унинг келажакда орзулари ушалишига тилакдошмиз.

София НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  Ҳамиша эл-юрт эъзозида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: