Имтиёзли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди

Давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам оладиган фуқаролар рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказлари (РИИАТМ) рўйхатида тилга олинган барча фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатадилар.

Рўйхатга 18 ёшгача болалар, ҳомиладор аёллар, эндокрин касалликларидан азият чекувчлар, онкологик касалликларга чалинганлар, силга чалинганлар, жинсий йўл билан юқувчи касалликлардан жабр кўрганлар фуқаролар киритилган. Бу тоифага кирувчи барча фуқаролар давлат ҳисобидан тиббий ёрдам оладилар. Рўйхатга ҳарбий чақириқ комиссияларининг йўлланмасини олган ҳарбий хизматга чақириқ ёшидагилар ҳам киритилган. Шунингдек, фуқаролалар ўзини-ўзи бошқариш идораларида моддий ёрдам олувчи ва кам таъминланган оилалар аъзолари сифатида ҳисобда турувчиларга ҳам бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.

Яна ўқинг:  Ёш истеъдодлар танлови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: