Эътироф – 2015: ЭНГ МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

“Истиқлол” санъат саройида маданият, санъат, спорт, журналистика ва бадиий ижод соҳаларидаги “Эътироф – 2015” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Эътироф” миллий мукофоти мумтоз қўшиқ, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, миллий ва замонавий дизайн, журналистика йўналишларида соҳа равнақига ҳисса қўшаётган, изланиш ва ютуқлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган, миллий маданиятимиз ва санъатимизни дунё миқёсида кенг тарғиб этаётган ижодкорлар фаолиятини халқимизга яқиндан таништириш имконини бермоқда.

Мукофотга йил давомидаги ижодий изланишлари, юксак савияда яратилган, миллий қадриятлар тарғиботи орқали маънавиятимизни бойитишга хизмат қиладиган асарлари, ижро этган роллари, спорт мусобақаларидаги юқори натижалари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилган тегишли соҳа вакиллари улар фаолият кўрсатаётган тизим ташкилотлари томонидан тавсия этилади.

“Эътироф – 2015” мукофотига тавсия этилган номзодлар “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Спорт”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби олти йўналиш асосида йигирма уч номинация бўйича аниқланди.

Тантанали кечада турли номинациялар бўйича совриндорларга “Эътироф – 2015” мукофотининг статуэткаси, диплом ва совғалар топширилди.

Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги катта концерт дастури кечага янада файз бағишлади.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови очиқ ва ошкора руҳда ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: