МАТБУОТ АНЖУМАНИ

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов оммавий ахборот воситалари ходимларига Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш ва сайловолди ташвиқотини ўтказиш тартиби тўғрисида қарорлар қабул қилингани ҳақида ахборот берди.

Матбуот анжуманида сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш ишлари сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ қатъий равишда ўтказилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига биноан сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини хотин-қизлар ташкил этиши лозимлиги ҳақидаги қонун нормасига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Рўйхатга олинган номзодларнинг 31,8 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.

Парламент қуйи палатаси депутатлигига номзодлар орасида таълим соҳаси вакиллари 26,5, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари 20,2, иқтисодчилар 20,8, ҳуқуқшунослар 14,2, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари 10,1 фоизни ташкил қилди. Номзодларнинг барчаси олий маълумот ва катта ҳаётий тажрибага, 21,7 фоизи эса фан доктори ёки номзоди илмий даражасига эга. Номзодларнинг 13,8 фоизи илгари ҳам депутатликка сайланган.

Шундай қилиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига биноан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш қонунда белгиланган муддатда якунланди.

Матбуот анжуманида депутатликка номзодлар рўйхатга олингач, сайлов жараёнининг муҳим босқичи – сайлов қонунчилиги талаблари асосида амалга ошириладиган сайловолди ташвиқоти бошлангани таъкидланди.

Матбуот анжуманида барча депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга сайловолди курашини адолатли ва очиқ-ошкора амалга ошириш учун тенг ва кенг имконият яратиш сиёсий плюрализм асосида соғлом рақобатни таъминлаш имконини бериши қайд этилди.

Тадбирда дунёда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловига қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди. Айни пайтда қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг кўплаб вакиллари халқаро кузатувда иштирок этишини тасдиқлади. Бундан ташқари Марказий сайлов комиссияси сайловни ёритиш учун уч юздан зиёд хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказди.

Яна ўқинг:  Кичкинтойлар саломатлигига камарбаста оила

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: