Аёллар маслаҳат маркази оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади

Мамлакатимизда соғлом авлодни камол топтириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш каби устувор вазифаларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан ўтган учрашувда аёллар учун алоҳида тиббий марказлар ташкил қилиш кераклиги ҳақида айтиб, хусусан шундай деган эди:

“Аёлларимиз иболи, ҳаёли. Баъзи масалаларда шифокорга бориб дардини бемалол айтавермайди. Шу боис хотин-қизлар учун алоҳида поликлиника ташкил қилишимиз керак. Токи улар бориб ўзини қийнаётган масалада бемалол фикрлашсин. Чунки эртанги кунимизнинг давомчиларини соғлом дунёга келтириш кўп жиҳатдан аёлларимиз соғлиғига боғлиқ”.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжат ўтган қисқа вақт ичида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, патронаж ҳамширалари сонини кўпайтириш ва улар меҳнатини рағбатлантириш тизими ривожига катта туртки берди.

Шунингдек, ушбу қарорда юртимиздаги ҚВПлар сонини 2 минг 985 тадан 1 минг 612 тагача қисқартириб, 793 та ҚВПлар негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиш кўзда тутилди.

Ушбу қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ҳудудларида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган “Дори-дармон” АК тизимининг дорихоналари жойлаштирилади. Қисқартирилган 441 та ҚВПлар негизида янги подстанциялар ташкил этилиб, 658 та ҚВП бинолари ҚВП ва поликлиника шифокорлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга топширилади. Бу эса фертиль ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек, ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касалликка чалинган ва бошқа шахслар ўртасида патронаж ишларини мунтазам олиб бориш имконини беради.

– Ўсмир қизларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ТошПМИ клиникаси ва вилоятлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ташкил қилинган қизлар гинекологияси бўлимларида амалга оширилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” бошқармаси бошлиғи Марат Содиқов. – Бундан ташқари, фертиль ёшидаги аёллар ва ҳомиладорларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш барча вилоят перинатал марказлари негизида ташкил қилинган аёллар поликлиникалари ёки аёллар маслаҳатхоналарида амалга ошириш кўзда тутилган. Бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидаги перенатал марказлар қошида аёллар маслаҳат марказлари ташкил этилди.

Яна ўқинг:  Маънавий-маърифий тадбир

Ўйлаймизки, бу каби тиббиёт муассасалари оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: