Марказий Осиё мамлакатлари халқаро стандартлаштириш жараёнларида фаол иштирок этмоқда

Тижорат маҳсулотларининг сифати тўғрисида тижорат стандартларини илгари суриш бўйича Марказий Осиё ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

25-26 сентябр кунлари Тошкентда Марказий Осиё ишчи гуруҳи мазкур йиғилишидаги учрашувдан мақсади ҳамкорлик натижалари ва режаларини муҳокама қилиш, шунингдек, Марказий Осиёга устувор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш учун тижорат сифати стандартларини жорий қилиш ва илгари суришда келишилган позицияни ишлаб чиқишдан иборат.

Бугунги кунюа янги ва қуритилган мева ва сабзавотларни етиштириш имкониятига эга бўлган Марказий Осиё минтақаси анъанавий бозорларни диверсификация қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги бозорларини қидириш билан боғлиқ мураккаб муаммоларни ҳал қилиш йўлида турибди. Шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификация қилиш ва янги бозорларни излаш билан боғлиқ ислоҳотларда асосий ўрин халқаро стандартларни тан олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг талабларига мос келишига йўналтирилган.

Халқаро стандартлар қаторида Европа, АҚШ ва Осиёда тан олинган жаҳон бозорлари томонидан талаб қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маркетинг ва савдо назорати билан боғлиқ бўлган БМТ ЭИК тижорат стандартлари алоҳида ўрин тутади.

Муҳими,  Марказий Осиё мамлакатлари халқаро стандартлаштириш жараёнларида фаол иштирок эта бошладилар. Бизнес-ҳамжамият ташаббуси билан ва стандартлаштириш идоралари ва халқаро ташкилотларнинг кўмагида Марказий Осиёда ишчи гуруҳи тузилди.  Унинг доирасида рақобатбардошликни ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга илгари суриш учун БМТ ЭИК сифат стандартларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ва ечимини топиш имконияти пайдо бўлди.

Айҳиш жоизки,  Марказий Осиё ишчи гуруҳининг фаолияти БМТ ЭИК қишлоқ хўжалиги стандартлари бўйича ишчи гуруҳи томонидан тан олинган.

Учрашув иштирокчилари бажарилган ишларнинг натижаларини сарҳисоб қилдилар, янги ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича бир қатор тушунтириш материаллари билан танишдилар, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар орасида УНECE стандартлари соҳасидаги билимларни ошириш бўйича стратегия ва қўшма ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқдилар.

Учрашув кун тартибида, шунингдек, Марказий Осиёдан миллий ва минтақавий маҳсулотларни «Географик кўрсаткичлар» орқали биргаликда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  “Китоб байрами” ўтказилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: