Яхши кайфият – кексалик даврида хотиржамлик гарови

Германиялик олимлар ўртача ёши 73 ёш бўлган 3602 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Улар иштирокчиларнинг субъектив хотиржамлик даражасини баҳолади. Тадқиқотчилар безовталик, руҳий сиқилиш, уйқу бузилиши ва бошқа омилларнинг хотиржамликка қандай таъсир кўрсатишини билишга ҳаракат қилди, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Тадқиқот қатнашчиларнинг 79 фоизида хотиржамлик даражаси юқорилигини кўрсатди. Ўртача кўрсаткич Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан юқорироқ бўлиб чиқди. Эркакларнинг 18 фоизида, аёлларнинг 24 фоизида хотиржамлик даражаси пастлиги маълум бўлди.

Олимлар хотиржамлик даражаси асосан психо-ижтимоий омиллар, хусусан безовталик ва руҳий сиқилиш сабабли пасайганини аниқлади. Шунингдек, даромад камлиги ва уйқу тартибсизлиги ҳам бунга ўз таъсирини ўтказган. Бундан ташқари, ёлғиз яшайдиган аёлларда кўрсаткич кўпинча паст бўлади. Хотиржамлик даражаси жисмоний соғломлик ҳолатига унчалик боғлиқ эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  В гуруҳи витаминлари: асабни асрайди, юзни тиниқлаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: