Ягона бошқарув пульти яратилди

Сан-францисколик ёш ихтирочилар “ақлли уй”ни бошқарувчи “Sevenhugs” универсал пультини яратишди.

У жуда ихчам ва енгил ишланган бўлиб, мослама телевизор, телеприставкалар, плейерлар, акустик тизимлар, ёруғлик қурилмалари ва бошқа жиҳозларни бошқаришга имкон беради.

Пультни керакли техника воситасига йўналтирганда у автоматик равишда аниқланади. Бунда пультнинг IPS-экрани фаоллашиб, унда керакли буйруқлар пайдо бўлади. Телевизор учун буйруқлар каналлар тўплами, овозни созлаш, ёруғланиш учун қурилмалар тўплами, ёруғлик даражаси ва шу кабилар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, пульт об-ҳаво ва Uber такси-хизмати орқали чақиртирилган такси келгани ҳақида ҳам маълумот бера олади.

Шунингдек, мослама ёрдамида ён хоналардаги маиший техника воситаларини ҳам бошқариш мумкин. Бунинг учун ҳар бир хонада кириш нуқталари ўрнатиб, уларни тизимга улаш керак бўлади. Пульт Wi-Fi, Bluetooth ва инфрақизил канал орқали буйруқларни узата олади.

Ихтирочиларнинг айтишича, ушбу мослама 25 мингдан кўпроқ қурилмани бошқара олади. Агар йўқолиб қолса ҳам уни пульт базасида жойлашган махсус тугма орқали тезда топиб олиш мумкин.

 

С. ОЧИЛОВ

Яна ўқинг:  Фарзандликка олишнинг қонуний тартиби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: