Ёнғоқ ва майизли пишириқ

Керакли маҳсулотлар: 300 гр. маргарин ёки сарёғ, 5 дона тухум, 2 пиёла шакар, 2 пиёла ёнғоқ, 2 пиёла майиз, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, 1 дона тухум сариғи, 3 пиёла ун.

Тайёрланиши: даставвал ёнғоқ ва майиз қиймалагичдан ўтказиб олинади. Сўнгра 3 пиёла ун билан қирғичдан чиқарилган маргарин уқалаб олинади ва устига истеъмол содаси, тухум ва шакар солиб, яхшилаб аралаштирилади. Ширинликларга бармоқ учларини озгина унлаган ҳолда ёнғоқ катталигида шакл берилади.

Ширинликни 180 даража қиздирилган печга жойлашдан аввал, унинг устига тухум сариғи сурилади. Совутиб олингач, ширинликларни истеъмол қилиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Творогли печенье

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: