Боксчиларимизнинг муваффақияти

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Дунёнинг олтмишдан зиёд давлатидан уч юздан ортиқ спортчи иштирок этган нуфузли мусобақанинг вазни 60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсларида Билолбек Мирзараҳимов финалгача қозоғистонлик Санатали Толтаев, арманистонлик Нарек Ховханиссян, россиялик Беслан Ҳамзаев ва туркиялик Нежат Экинжини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Отабек Холматов, Шунқор Абдурасулов ва Шоҳрўз Раҳимов бронза медали билан тақдирланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ЎЛЧАШНИНГ АНИҚЛИГИ ЯНАДА ОШАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: