Идиш ювувчи шаффоф машина

”Heatworks” компанияси “Tetra” номли кичик ҳажмли идиш ювувчи машинани ишлаб чиқарди.

Бу машина 2-3 кишидан иборат оилалар учун мўлжалланган. Катталиги микротўлқинли агрегат ҳажмига тенг бўлган “Tetra” қурилмаси шаффоф қобиқ билан қопланган бўлиб, ундаги ювиш жараёнини кузатиб туриш мумкин. У бирваракайига 2 кишилик тўпламли идишларни ёки 10 та ликопчани ювади. “Tetra” сув тармоғига уланмайди. Унга сув қўлда қуйилади. Бунинг натижасида 1 йилда 5700 литр сув ва анча миқдорда ювиш воситаларини тежаб қолиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар ҳозирча унинг бозордаги баҳоси 300 АҚШ долларидан камроқ бўлишини айтишмоқда.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: