РИМДАН ХУШХАБАР

Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган “PRIMAVERA ROMANA” номли II халқаро мусиқа кўрик-танловида бир гуруҳ ўқувчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Ёшларимизнинг турли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштироки сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижасидир десак асло муболаға бўлмайди. Спорт, санъат, фан ва таълим йўналишларида мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ёшларимиз томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар сонининг ортиб бориши эса истиқлол берган имкониятлардан унумли фойдаланиш натижасидир.

Аввал хабар қилганимиздек Испания ва Россия Федерациясида бўлиб ўтган танловларда мусиқачиларимиз ғолибликни қўлга киритган эди.

Бугун эса Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилган “PRIMAVERA ROMANA” номли II халқаро мусиқа кўрик-танловида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 7 нафар ўқувчиси иштирок этиб қайтди. Мазкур танлов 9 та йўналиш 6 та ёш тоифасида ташкиллаштирилган бўлиб, унда ўқувчиларимиз Франция, Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Озарбайжон ва Италия давлатлари вакиллари билан беллашдилар.

Танловда мусиқачиларимиздан Давид Погосян, Мария Вахрушева, Лола Инкарова фортепиано, Сулейман Алимов саксофон, Ленара Закирова академ хонандалик йўналишларида ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Мейиржан Караманов ва Жангали Ақлов академ хонандалик бўйича иккинчи ўринга муносиб деб топилди. Улар ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маълумот учун, 2015 йилдан ҳозирги вақтгача болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларидан 48 нафари турли халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритдилар.

Ш.ХЎЖАҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Бир бош узум

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: