45 КИШИГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Наманган вилояти Чуст туманида навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда элликка яқин хўжалик субъекти 170 дан зиёд бўш иш ўрни билан қатнашди.

Иштирокчилар бўш иш ўринлари ҳамда туманда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда режалаштирилаётган янги лойиҳалар ва яратилиши кўзда тутилаётган иш ўринлари ҳақида кўргазмали воситалар орқали атрофлича маълумотга эга бўлди.

Ярмаркада 45 кишига ўз мутахассислиги, қизиқиш ва қобилиятига кўра ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  ОМАД ЁР БЎЛСИН СИЗГА, СПОРТЧИЛАР!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: