Қонун ижроси депутатлар эътиборида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан депутатлик эшитуви ўтказилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда Президентимизнинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга оид кўрсатмаларидан келиб чиқиб ташкил этилган тадбирда депутатлар, партия фаоллари, Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари масъул ходимлари қатнашди.

Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари С.Абдухолиқов “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонун ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда туманда истиқомат қилаётган 252 мингга яқин аҳолининг 93 мингдан ортиғи вояга етмаганлар, 87 минг нафари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Ёшлар орасида 801 нафар тадбиркор, 149 фермер самарали фаолият кўрсатмоқда.

2016-2017 ўқув йилида тумандаги 12 касб-ҳунар коллежини 2 минг 870 дан ортиқ ёш битирди. Уларнинг 2 минг 500 дан зиёди иш билан таъминланган. Лекин битирувчилар орасида ҳалигача ишга жойлашмаган ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олмаган ёшлар бор. Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида маънавий тарғибот ишларини кучайтириш борасида ҳам ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Ҳафтанинг ҳар пайшанбаси ўтказилаётган профилактика куни тадбирларида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса-да, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш лозим.

Йиғилишда депутатлар вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тарбияси оғир болалар ва нотинч оилалар билан ишлашда эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Мазкур қонун ижроси юзасидан халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан ҳам депутатлик эшитуви ташкил этилди.

Ғолиб Ҳасанов,

ЎзА

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: