Экоҳаракат: МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг фаолияти йилдан-йилга такомиллашмоқда. Бугунги кунда мазкур жамоат тузилмаси томонидан табиатни муҳофазалашга йўналтирилган давлат дастурлари ҳамда экологик қонунчиликнинг жойлардаги ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини юритиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, экологик таълим ва аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтиришга оид кенг кўламли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. 2015 йилда ана шу йўналишларда жойларда тўққиз юздан зиёд амалий-таҳлилий тадбирлар ташкил этилди.

Глобал экологик муаммоларнинг табиат мусаффолиги ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олишга йўналтирилган халқаро лойиҳалар янада такомиллаштирилмоқда. Экоҳаракат томонидан бу йўналишда ўттиздан кўпроқ хорижий давлатнинг етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ана шундай ҳамкорлик доирасида жамоат экологик назорати юритишнинг ҳуқуқий асослари, бу борадаги миллий ва хорижий тажриба, экотуризмни ривожлантиришга бағишланган халқаро анжуманлар ташкил этилди.

Экоҳаракат ҳузурида фаолият юритаётган “ишонч телефони” хизмати аҳоли орасида тобора оммалашмоқда. Ушбу телефон орқали келиб тушган мурожаатларни ўрганиш юзасидан жойларга юздан кўпроқ экологик рейд уюштирилди. Тегишли давлат, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ушбу мурожаатларнинг етмиш фоиздан кўпроғи ижобий ҳал этилди.

Тадбирда Экоҳаракат томонидан амалга оширилган ишлар, экологик қонунчиликни такомиллаштиришга оид лойиҳалар таҳлил этилди. Соғлом она ва бола йилида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

 

Ж. ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Бехатар оналик саодати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: