5 ТА ЭНГ ФОЙДАЛИ ЎСИМЛИК ЁҒИ

Норвегия Мия институти олимлари мия узоқ вақт давомида фаол ва ёш бўлиб қолиши учун ҳар куни икки ош қошиқ ўсимлик ёғини истеъмол қилиш кераклигини исботлади.

Қуйида эътиборингизга 5 та энг фойдали ўсимлик ёғини тақдим этамиз.

Зайтун ёғи. Ушбу ёғнинг ёрлиғида кўрсатиладиган кислоталилик даражасига эътибор қаратинг. У қанчалик паст бўлса (0,8 фоизгача) ёғ шунчалик юқори сифатли ҳисобланади. Зайтун ёғини қадимги Юнонистонда “суюқ олтин” деб аташган. Унда олеин кислотаси жуда катта миқдорда мавжуд. Зайтун ёғи қиздирилганида канцероген моддаларни деярли ҳосил қилмайди.

Кунгабоқар ёғи. Лецитин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу модда боланинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, катта ёшда эса ақл фаоллиги ва равшанлигини сақлайди. Шунингдек, лецитин анемия ва руҳий зўриқиш, стрессларда организмнинг ички қувватини тиклашга ёрдам беради.

Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхши тартибга солади. Организмда бадҳазм бўладиган қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фосфатидлар бўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси (РР витамини) юрак-қон томирларининг қон ўтказиш хусусиятини яхшилайди.

Кунжутёғи.Таркибидаги кальций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпион ҳисобланади. Ушбу ёғ, айниқса, ҳомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришлар пайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғим касалликлари) ҳасталикларида аҳволни яхшилашга ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуйилиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юрак касалликлари ва варикозга (вена қон томирларининг яллиғланиши) чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур.

Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эса эркакларда тестостерон гормонининг ишлаб чиқарилишида ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ, бу ёғда махсулотларни қовуриш тавсия этилмайди. Овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бундан ташқари қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади.

Карина АБАКОВА, П.Боровский номидаги тиббиёт коллежи

ўқитувчиси.

Яна ўқинг:  ЧИНИҚИШ МАКТАБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: