МОБИЛЬ ИЛЛАТЛАР

ёхуд одоб доирасидан ташҚаридаги суҲбатлар

Танишимнинг қўл телефони йўқ. Қанақасига, дейишингиз табиий. Чунки, бугун мобиль телефонлар барчамизнинг дастёримизга айланиб бўлди. Аммо қулайликлар билан бирга у билан боғлиқ, таъбир жоиз бўлса, “мобиль” иллатлар ҳам ҳаётимизга кириб келди. Балки танишим шулар сабаб бу қулайликдан воз кечгандир…

Мобиль”… “тарбия”

– Алло, Санжар, сенмисан, ўғлим?! Яхшимисизлар?! Аянг қаерда? Яна бозорга кетдими? Тежаброқ ишлатинглар-да. Мен бу ёқларда супуриб олаётганим йўқ пулни… Ҳа, майли, ўғлим, ўзинг қандайсан? Сенга компьютер юборгандим. Олдингми? Қалай? Авайлабгина ишлатгин. Ўқишингга, репетиторда тайёрланишингга ёрдам бўлади, дедим-да. Ўзи ишлатишни тушунасанми? Ҳа, баракалла. Замон билан ҳамнафас бўлиш керак экан. Мана, юрибмиз мусофирчиликда лойга ботиб… Сен ўқигин! Институтга “бюджет”га кирмасанг, ҳисобмас. Бўпти, кейинроқ яна чиқарман…

(Санжар отаси билан хайрлашиб, яна мониторга термулди. Экранда янги ёзувлар пайдо бўла бошлади:

“Гули, қалайсан, ишларинг яхшими?.. Э, дадамнинг ақлли гапи кўпайиб қолди…”).

Мобиль” … таъзия

– Э, бир кун бўлмаганингизга ҳамма иш “алғов-далғов” бўлиб ётибди. Калитни кимга берувдингиз? Ҳужжатлар папкаси қайда? Компьютерингизни пароли қандай эди? Уфф, ҳаммаси бир ўзимга қолди… Эртага ишга чиқарсиз энди? Ҳа, айтганча, бобой неччи ёшдайди? Ўҳ-ҳў, тўй экан-да… Ошига бориш керак экан, бизниям шу қутлуғ ёшларга етказсин… Боролмадик… Бандачилик, таъзиямизни қабул қилинг…

Мобиль”… “шопир”

– Кетасизми? Ҳокимият, “Орзу” бозор… Эшикни астароқ ёпинг-да, хола?.. Алло, Шурик, “мост”да текширув бор, бохабар бўл. Ҳа, менам “перегруз”га тушгандим… Кеча қандоқ бўлди? Ўзиям тўртта “литровка” йиқитибсизларми?

Бир дақиқа… Ҳа, хола, тушасизми? Йўқ, мен сизни ялиниб миндирганим йўқ. Бир қадам бўлса ҳам, минг сўм бўлади… Насиҳатингизни неварангизга қиласиз… Алло, Шурик, ҳа, минишга минволиб, тушгунича зиқналик қилишади булар… “Зайнаб”да газга “очеред” йўқми? Икки дақиқа, ўртоқлар, “заправка”га кириб чиқайлик… Ўтираверинглар, тушиш шартмас… Алло, Шурик, Боқининг номерини берасанми? Тўқсон бирликми?..

Фақат шугина эмас. Яна кўплаб “мобиль” иллатлар ҳақида ёзмоқчи эдим. Масалан, “мобиль” хиёнат, …фолбинлик…, ғийбат…, чақимчилик… Узр, тўхтаб туринг-да. Бир дақиқа. Алло… лаббай? Йўқ, адашдингиз. Кимсиз дейсизми?.. Мен…

Нуриддин ЭГАМОВ

Яна ўқинг:  ОИВ ЮҚМАСЛИГИ УЧУН ВОСИТА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: