ВОТЕРПОЛЧИЛАРНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Индонезияда ўтган сув полоси бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз бронза медални қўлга киритди.
Қитъа биринчилигида Япония, Хитой, Сингапур, Эрон, Индонезия каби сув спорти ривожланган давлатлар вакиллари билан куч синашган ватерполчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб, 2015 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Турнирда терма жамоамиз аъзоси Кирилл Рустамов рақиблар дарвозасига 34 тўп киритиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
– Ушбу мусобақада совринли ўринни қўлга киритишимизда Президентимизнинг ёшлар спортига бўлган алоҳида эътибори ва халқимизнинг ишончи муҳим омил бўлди, – дейди К.Рустамов. – 2015 йил ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.