XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори маълум

Яна салкам бир ойдан кейин Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Осиё ўйинлари бошланади.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроғини ким кўтариши эълон қилинди. Бундай бахтга Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Исроил Мад­римов сазовор бўлди.

Унутмаган бўлсангиз, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида машҳур дзюдочимиз Ришод Собиров Ўзбекистон байроқдори бўлган эди. Ўшанда И.Мадримов финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритган.

Яна ўқинг:  Туризм ривожланиш палласида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: