Шахматчиларимиз Шри-Ланкадан 33 та медаль билан қайтди

Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган ёш спортчиларимиз она Ватанга ёруғ юз билан қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида чемпионларни кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-­оналар ва спорт мухлислари тантанали кутиб олди.

Осиё чемпионатида шахматнинг блиц, рапид ва стандарт йўналиш­лари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларимиз 16 та олтин, 11 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эга бўлди. Бу кўрсатгич ёш шахматчиларимизни умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашга имкон яратди.

Стандарт йўналиши бўйича муваффақият қозонган 7 нафар шахматчимиз 2019 йили Тунисда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Чўмилиш – танга роҳат, аммо у хавф-хатардан холи эмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: