Болакай мактабга чиқди

Унинг таълим жараёнига мослашишида нималарга эътибор қаратиш лозим?

Боланинг таълим жараёнига қанчалик тез ва тўлиқ мослашиши ота-­она, ўқитувчи ва психологлар диққат марказида бўлиши лозим. Бу жараёнда турли усуллар мавжуд бўлиб, улар муваффақиятга эришишда қўл келади.

Мактаб болага жисмоний ва интеллектуал кучни сафарбар қилишни талаб қиладиган жуда кўп янги вазифаларни қўяди. Биринчи синф ўқувчиси ўз ҳаётида пайдо бўлган янги шароитларга мослашиши керак. Бу ўқувнинг биринчи йилидаги энг оғир давр. Ҳар бир бола учун мослашиш даври индивидуал равишда содир бўлади. Унинг муддати уч ҳафтадан олти ойгача ўзгариши мумкин. Айниқса, биринчи синф ўқувчисини мактаб ҳаётига мослаштириш пайтида аниқланган камчиликларни тузатиш муҳимдир.

Аввало бир жиҳатга эътибор қаратиш, яъни ўқитувчилар ва ота-оналарга болаларни мактабга мослаштириш жараёнида ёрдам бериш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши керак. Бу жараён бир неча босқичда амалга оширилади:
– биринчи ой машғулот ва танаффусларда боланинг хатти-ҳаракатларидаги хусусиятларни аниқлаш;
– ақлий ривожланиш даражаси, яъни ёш нормасидан ортда қолган болаларни аниқлаш;
– ўқувчининг ҳиссий ҳолати барқарорлиги, салбий ёки ижобий ҳис-туйғулари мавжудлиги ва қўрқувга олиб келадиган омилларни таҳлил қилиш.
Энг кенг тарқалган диагностика усули – бу кузатув. Кўпинча, танлаб кузатиш қўлланилади. Бу қуйи­дагиларни ўз ичига олиши керак:
– болалар фаолиятини таҳлил қилиш;
– дафтарларни кўриш;
– оғзаки жавобларни тинглаш;
– мавжуд шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш.

Баҳолашни ўтказиш учун турли болаларнинг диагностик маълумотларини солиштириш нотўғри. Шуни ёдда тутиш керакки, боланинг ривож­ланиш динамикаси унинг индивидуал кўрсаткичлари асосида белгиланади.
Олинган маълумотларни таълим маҳоратининг индивидуал хусусиятлари, боланинг табиатига мувофиқ тузатиш керак. Ушбу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда, ота-оналарнинг фикри ва ўқитувчининг эксперт баҳоси асосида боланинг мактабга қай даражада мослашгани аён бўлади.

Матлуба НОСИРОВА,
Камола АЗИМБОЕВА,
Миробод туманидаги 125-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари

Яна ўқинг:  Фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: