Таълим муассасаларида спорт клублари ташкил этилади

“Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.

Спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синф­дан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланди.

Спорт клубига спорт клуби ташкил этилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўн ёшга тўлган ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва бошқа ходимлар ихтиёрий аъзо бўлишлари мумкин.

 

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Пай чўзилишини қандай даволаш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: