XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-31)

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасидаги «Демократик кучлар блоки» ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирган O`zLiDeP, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП ва Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
  • Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида Европа Иттифоқи комиссияси томонидан молиялаштирилган «Аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ва ишбилармонлиги марказлари тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси якунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида фуқаролик жамиятида экологик назоратнинг ўрни ва ролига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
  • Навоий вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
  • Самарқандда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан «Баркамол авлод – обод турмуш кафолатидир» мавзусида ёшлар форуми ўтказилди.
  • Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Шарқ тароналари» IX халқаро мусиқа фестивалини ташкил этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Яна ўқинг:  Аёллар маслаҳат маркази оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: