XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-31)
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасидаги «Демократик кучлар блоки» ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирган O`zLiDeP, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП ва Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
- Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида Европа Иттифоқи комиссияси томонидан молиялаштирилган «Аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ва ишбилармонлиги марказлари тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси якунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида фуқаролик жамиятида экологик назоратнинг ўрни ва ролига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
- Навоий вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
- Самарқандда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан «Баркамол авлод – обод турмуш кафолатидир» мавзусида ёшлар форуми ўтказилди.
- Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Шарқ тароналари» IX халқаро мусиқа фестивалини ташкил этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.