Кулгу шифо (2013-30)
Талаба хафа:
– Домлажон, мен икки баҳога лойиқ эмасдим!
– Биламан, йигит, бундан паст баҳо бўлмаса нима қилай, ахир!
* * *
Ишга қабул қилиш учун суҳбатда:
– Инглизчани биласизми?
– Ҳа, луғат билан гаплаша оламан.
– Одамлар билан гаплашишни ўрганганингизда келарсиз.
* * *
Сайёҳ денгиз бўйидаги меҳмонхона эгасидан сўради:
– Бу денгизда акулалар бор, чўмилиш жуда хавфли деб эшитдим, шу ростми?
– Бўлмаган гап! Душманларимизнинг уйдирмаси бу. Ҳамма акулаларни тимсоҳлар тутиб еб битиришган.
* * *
– Болакай деворни бўяётган отасига қараб ўтирибди.
– Яхшилаб ўрганиб ол, ўғлим. Катта бўлганингда менга ёрдам берасан.
– Шу битта деворни мен катта бўлгунимчаям бўяб тугата олмайсизми?