Творогли печенье
Зарур масаллиқлар: 150 гр. сарёғ, 200 гр. творог, 250 гр. ун, 100 гр. шакар, 2 дона тухум ва истеъмол содаси.
Тайёрланиши: сариёғ қирғичдан ўтказилгач, тухум, шакар ва творог солиб бир хил масса ҳосил қилинади. Устидан истеъмол соддаси солиб, хамир қорилади. Кейин хамир устига клеёнка ёпиб, икки соатга музлатгичга қўйилади. Сўнг хамир 2-3 см қалинликда ёйилиб, ундан турли хил шаклларда кесиб олинади. Сўнг 200 даража ҳароратда қиздирилган печда печеньелар пиширилади. Истасангиз, кесилган шакллар устига шакар сепишингиз ҳам мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Дилфуза АЗИМОВА