Реклама

Картошкадан яратилган пластик

Швециянинг Лунд университети талабаси Понтус Тренквист картошка крахмалидан ўзининг хусусиятларига кўра пластикка ўхшаш материал яратди.

Ушбу ишланма “The James Dyson Award” танловида “картофель пластиги”дан (Potato Plastic) яратилган пичоқ ва санчқи кўринишида тақдим этилди. Талабанинг сўзларига қараганда бу буюм икки ой ичида эриб кетади. “Potato Plastic”нинг таркиби крахмал ва сувдан иборат. Тадқиқотчининг сўзларига қараганда бундай материалдан ошхона учун идиш-товоқ ва анжомлар яратиш мумкин.

Танловда дунёнинг барча мамлакаталаридан талабалар иштирок этиб, улар умумбашарий муаммоларни ҳал этиш бўйича турли ишланмаларни тақдим этишди.

Ғолиблар жорий йилнинг ноябрь ойида эълон қилинади ва унга лойиҳасини ривожлантириш учун 30 минг фунтстерлинг мукофот пули ажратилади.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Кичкинтойларнинг катта мусобақаси
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: