Соғлом озиш учун ҳафтасига неча килограммдан вазн ташлаш керак?

Ортиқча вазн соғлиқ учун зарарли экани сир эмас. Лекин вазннинг кескин камайиши ҳам хавфли бўлиши мумкин. Яқинда АҚШлик мутахассислар тадқиқот ўтказишди ва соғлом озиш учун ҳафтасига неча килограммдан вазн ташлаш кераклигини аниқлади. Улар вазннинг сезиларли даражада камайиши учун бир ҳафта етмаслигини таъкидлашмоқда.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилинса ва жисмоний машғулотларга вақт ажратилса, биринчи ҳафта давомида яқин бир килограммга озиш мумкин. Бу эса инсон соғлиғига зарар етказмайди.

Биринчи ҳафтада танадан ёғлар эмас, сув чиқиб кетади. Шундан кейин вазн ортиши ҳафтасига 500 граммдан ортмаслиги керак. Соғлом озиш жарёнини тезлатиш учун калорияси кам, шу билан бирга таркибида мураккаб углеводлари кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ёнғоқ ва майизли пишириқ

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: