Реклама

Шифобахш чойларнинг сирини биласизми?

Табиатда кўплаб ўсимликлар борки, уларни чойга қўшиб ичилса, организмимиздаги ички аъзоларни “тартибга солиш”га ёрдам беради.

Бу каби чойлар ичакдаги фойдали микрофлорани озиқлантириб, ферментларни маромлаштириб туради. Яллиғланишнинг олдини олади. Зеро, саломатлигимиз ичакларнинг аҳволига ҳам боғлиқ.

Ялпиз. Унинг хушбўй баргларини чой билан бирга дамлаб ичилганда, кишини тинчлантириб, мушакларни бўшаштиради. Шунингдек, овқат ҳазм қилишда ёрдам бериб, ичимизни тозалайди. Аммо, эркаклар ялпизли чойни камдан-кам ичишлари тавсия қилинади.

Ясмин. Ушбу ўсимлик билан бирга дамланган чой иштаҳани очувчи, қувват берувчи, чарчоқни чиқарувчи воситадир. Аммо, гипертоникларгаушбу чой мумкин эмас.

Занжабил. Ўсимлик илдизини қирғичдан ўтказиб ёки бўлакларга бўлиб, чойга аралаштириб дамлаш лозим. У кишини қиздиради ватетиклаштиради. Шунинг билан бирга, моддалар алмашинувини яхшилайди.

Тирноқгул (календула). Тирноқгулли чойсаратонни даволашда энг самарали воситалардан биридир. Гуллари ва уруғи бактерияларга қарши курашувчи ҳусусиятга эга. Айниқса тирноқгулни сув буғида озгина ушлаб туриб, кейин чойга қўшиб дамлашни тавсия қиламан. Биз турмуш ўртоғим билан бирга ушбу чойни ҳеч канда қилмаймиз. Ҳафтада 3-4 кун албатта ушбу чойни ичишга ҳаракат қиламиз.

Лаванда. Ушбу гулларни фақат аёлларга тавсия қиламан. Лавандали чой кишини тинчлантириб, ички зўриқишларни бартараф этади. Айниқса уйқусизлик ва асаблар таранглашганда бир ҳафтада 1-2 маротаба ушбу чойни ичиш фойдалидир.

Яна ўқинг:  АРПАБОДИЁН – ШИФОГА КОН
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: