Реклама

Кариес – тиш кушандаси

Маълумки, стоматологлар болаликдан организмда кальций моддаси етишмовчилиги ва оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилмаслик ҳамда тишларда қаттиқ нарсаларни чақиш (данак, ёнғоқ, шўрданак, бодом, хандон писта каби) уларнинг эмалини емирилишини айтишади. Шунингдек, болаларнинг кўпроқ қандолат маҳсулотлари ва турли ширинликларни истеъмол қилиши ҳамда турфа рангли газли, сунъий бўёқли ичимликларни ичишлари ва цитрус мевалар (лимон, мандарин, апельсин, киви каби) тановул этгандан сўнг оғиз бўшлиғини чаймасликлари сабабли тиш эмали зарарланади. Яна тишларнинг қимирлаб қолишига милк касалликлари ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг учун кўпроқ қаттиқ нон, арчилган сабзи ва кўк олма ейиш керак. Қизил олма ширин бўлганлиги учун унда углеводлар миқдори кўпроқ. Агар милклар оғриса, анор пўчоғини қайнатиб оғиз бўшлиғини чайиш даркор. Унинг пўчоғида буриштирувчи хусусиятга эга модда бор. Дорихонада сотиладиган эман пўстлоғи ҳам шундай таъсирга эга. Мойчечак дамламаси эса милклардаги яллиғланишни бартараф этади. Нимтатир намакобли сув ҳам оғиз бўшлиғи касаллигида шифобахш таъсирга эга. Энг муҳими, тишларим соғлом ва чиройли бўлсин десангиз, ўз вақтида стоматологга мурожаат этинг. Кариесли (чириган) тишларингизни даволатишни унутманг. Чунки бундай носоғлом тишлар инфекция манбаидир.

Яна ўқинг:  Толиққан ҳайдовчи ва унинг измидаги йўловчилар қисмати
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: