Пишлоқни нима учун истеъмол қилиш керак?

Бир кунда 40 грамм пишлоқ истеъмол қилиш 10 фоиз инсульт ва 14 фоиз ЮИК (юракнинг ишемик касаллиги)нинг олдини олади. Ҳолбуки, бу маҳсулот ёғли бўлсада, аммо унда яхши холестерин мавжуд. Ушбу модда унинг ёмон хилига ўхшаб қон томирларга ёпишиб, тиқилма ҳосил қилмайди. Яхши холестерин гормонлар ҳамда Д витамини синтезида иштирок этади. Шунингдек, пишлоқ ҳам барча сут маҳсулотлари (сут, қатиқ, бринза, сузма, йогурт, қурт ва ҳакозо) каби кальций моддасига бой. Кальций эса суякларни мустаҳкамлайди ҳамда остеопорознинг олдини олади. Остеопороз хасталигида бу элемент етишмаслиги сабабли суяклар мўрт ва ғовак бўлиб қолади ҳамда уларда синишга мойиллик кучаяди. Пишлоқ айниқса, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, кексалар учун жуда фойдали. Чунки ҳомиланинг таянч-ҳаракат тизими, яъни суяклари шаклланишида ва гўдакларнинг тиши чиқишида ҳамда ёш ўтган сайин организмда кальций камайиб кетиши сабабли остеопорознинг олдини олиш учун ҳам уни кундалик таомнома рўйхатига киритиш зарур.

Яна ўқинг:  Кимга китоб, кимга эса интернет муҳим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: