Реклама

Бодрингли салат

Зарур масаллиқлар: 2 дона қайнатилган тухум, 2 та бодринг, 100 гр. дудланган пишлоқ, 2 дона кўк пиёз, 1 боғ салат барги, 2 ош қошиқ майонез, туз ва кўкатлар.

Тайёрланиши: қайнатилган тухум ва бодринг ярим ой шаклида тўғраб олинади. Кейин салат барги йирикроқ, унинг устидан эса дудланган пишлоқ сомонча қилиб тўғралади. Ҳамма масаллиқларни идишга солиб, устидан майонез ва таъбга кўра туз сепиб, аралаштирилади. Салатни кўкатлар билан безаш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  “Май” салати
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: