“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини ишлаб чиқди.

Жорий йилнинг 1 май куни ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЖССТ Европа минтақавий офиси, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоят саломатлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда мазкур платформанинг тақдимоти ва виртуал намойиши ҳамда уни Ўзбекистондаги мактаб дастурларига жорий этиш муҳокамаси бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, “Иммун патрули” ўйинли платформаси 10-12 ёшли болаларга юқумли касалликлар, иммун тизими ва вакцинация ҳақида тушунча бериш мақсадида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўқувчиларни бир вақтнинг ўзида интерактив таълим тажрибасига жалб қилган ҳолда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.

Тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси мутахассиси Sif Nielsen, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иммунизация бўйича мутахассислари Sachin Rewaria ва Ренат Латипов, Ўзбекистон Таълим маркази методисти Элдор Очилов ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур платформанинг аҳамияти, мактабларда қўллаш, натижа ва бошқа томонлари бўйича ролик ва презентация ҳамда маъруза ва муҳокама қилиниб, савол ва жавоблар асосида ўтди.

“Иммун патрули” лойиҳаси доирасида  мактаб ўқувчилари берилган вазифаларни синфда бажариш билан бирга, онлайн ўйинларда ҳам иштирок этадилар. Мазкур платформада ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳларга бўлиниб, турли модуллар бўйлаб жамоавий саёҳатга йўл олади, уларга Жульетта исмли анимацион қаҳрамон ёрдам беради. Модулларни якунлаган ўқувчилар “Иммун патрул” Академияси аъзоси сифатида, олган билимларини ҳаётда қўллашга тайёр бўладилар.

Белгиянинг Антверпен ва Даниянинг Орхус университетлари кўмагида иммунология, вакцинология ва таълим соҳаларидаги мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур платформа Арманистон, Дания, Молдова Республикаси, Украина каби давлатларда тажриба қилинганда, ўқувчиларнинг билими ва ўқишга бўлган иштиёқларининг сезиларли фаоллашганини кўрсатди.

Платформанинг аҳамияти – мактабларда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва ўқувчилар ўзларини юқумли касалликлардан ҳимоя қила олиш тушунчасига эга бўлишларидир.

 “Иммун патрули” биология, тарих ва санитария бўйича билимлар элементларини ўз ичига олган 6 та модулдан иборат бўлиб, мамлакат миқёсида соғлиқни сақлаш бўйича мактаб дастурларига тўлиқ интеграция қилиш учун ишлаб чиқилган.

Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа “Gavi” вакцина Алянси томонидан молиялаштирилади ва Марказий Осиё Республикаларида иммунизация тизимини узоқ муддатли мустаҳкамлашга кўмаклашувчи Европа Иттифоқи томонидан биргаликда молиялаштирилади.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Юқори технологияли протез қўл

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: